Шарт қўйиб никоҳ ўқитиш жоизми?

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Шарт қўйиб никоҳ ўқитиш жоизми?

Пост Савол » 22 март 2017, 14:34

Ассалому алайкум, Одинахон опа. Бу масалани уйдагиларимдан сўрашга уялдим. Биринчи турмушим бўлмаганди. Қизим бор. Ҳозирда уйланган, хотини бор, лекин фарзанди йўқ бир йигит ажрашмасдан, менга уйланмоқчилигини, оқибат ўрнатишини таклиф қилди. Яъни иккинчи хотин бўлишим учун розилигимни сўради. Биринчи хотини қаршимаслигини, эрта индин манзилимни берсам, уйимга танишишимиз учун олиб келишини айтди. Иккиланиб колдим. 3 йилдан бери бир ўзим яшаганим учун бу одамнинг ширин гаплари қулоғимга ёқди. Айниқса, «Рози бўлсанг ўзим таъминлайман, ҳозиргидек ишламайсан», деганлари ёқди. Кечаси ҳалолимнинг бағрида ухлаш, эрталаб уйғониш, қизимнинг адаси бўлишини ўйлаб, розиям бўлмоқчи бўлдим. Лекин мен билан ҳам фарзандли бўлолмаса нима бўлади деган хавотирга тушиб қолдим. Сиздан сўрамоқчи бўлган 3 та саволим бор: 1) Иккинчи марта турмушга чиқаётган қиз (аёл) маҳрига нималар сўрашга ҳақли? (бокира қиз бола бўлмагани учун миқдори чегараланадими) 2) Мен бу одамга 2 ой ичида ҳомиладор бўла олмасам, жавобимни берасиз деб шарт қўйиб, никоҳларига ўтсам бўладими? Гуноҳ бўлиб қолмайдими? 3) Агар 2 ойдан кейин ҳомиладор бўлолмаганим учун талоқ қилсалар, берган маҳрларини қайтариб беришим керакми? Бу одамга қандай жавоб қилсам бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат

«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 5 меҳмонлар