Қазо намозини ўқиб бўлмайдиган вақтлар

guzal
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 13 окт 2017, 14:30

Қазо намозини ўқиб бўлмайдиган вақтлар

Пост guzal » 14 окт 2017, 08:46

Ассалому алайкум! Қазо намозини ўқиб бўлмайдиган вақтлар қайси вақтлар ва завол вақтлар деганда қайси вақтлар тушунилади?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3389
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қазо намозини ўқиб бўлмайдиган вақтлар

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 21 окт 2017, 15:12

МАКРУҲ ВАҚТЛАР
وَلَا يَجُوزُ صَلَاةٌ، وَسَجْدَةُ تِلَاوَةٍ، وَصَلَاةُ جِنَازةٍ عِنْدَ طُلُوعِهَا وَقِيَامِهَا وَغُرُوبِهَا، إِلَّا عَصْرَ يَوْمِهِ. وَتُكْرَهُ إِذَا خَرَجَ الْإِمَامُ لِلْخُطْبَةِ. وَيُكْرَهُ النَّفْلُ فَقَطْ بَعْدَ الصُّبْحِ إِلَّا سُنَّتَهُ، وَبَعْدَ أَدَاءِ الْعَصْرِ إِلَى أَدَاءِ الْمَغْرِبِ. وَمَنْ هُوَ أَهْلُ فَرْضٍ فِي آخِرِ وَقْتِهِ، يَقْضِيهِ فَقَطْ، لَا مَنْ حَاضَتْ فِيهِ
Қуёш чиқаётганда, қиёмда турганда ва ботаётганда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш ва жаноза намози ўқиш жоиз эмас. Фақат ўша куннинг асри бундан мустасно. Мазкурлар имом хутбага чиққанда ҳам макруҳдир.
Субҳдан кейин унинг суннатидан бошқа нафл макруҳдир. Шунингдек, аср адо қилинганидан кейин, то шомни адо қилгунча ҳам шундай.
Ким намознинг охирги вақтида аҳли фарз бўлиб қолса, фақат ўша намозни қазо қилади. Охирги вақтда ҳайз кўрган қазо қилмайди.(«Кифоя» китобидан).
«Қуёш оғишидан то тун қоронғисигача намозни тўкис адо эт»(Исро сураси, 78-оят).
Кўпчилик тафсирчи уламоларимиз: «Ушбу ояти каримадаги «Қуёш оғиши» заволга кетишини билдиради ва бу билан пешин намози вақти киради», деганлар.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозларнинг вақти ҳақида сўралди. Бас, у зот:
«Бомдод намозининг вақти қуёшнинг аввалги шохи чиқмагунча, пешин намозининг вақти қуёш осмон қорнидан заволга кетгандан», дедилар.
Заволни билиш учун текис жойдаги бирор нарсанинг соясига назар солиш керак. Агар соя қисқариб борса, заволдан олдинги вақт бўлади. Агар соя тўхтаб турса, қиём вақти бўлади. Агар соя узая бошласа, завол вақти бўлади.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 10 меҳмонлар