Қуръон ўқишимга эрим қарши, илтимос маслаҳат беринг

Ҳадича
Постлар: 18
Рўйҳатдан ўтган: 14 ноя 2017, 18:21

Қуръон ўқишимга эрим қарши, илтимос маслаҳат беринг

Пост Ҳадича » 28 ноя 2017, 12:42

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим Қуръон ўқишимга жуда кўп қаршиликлар қилди, ҳатто “сендан розимасман” деди, лекин барибир ўргандим. Ҳозир Аллоҳга шукур ўқияпман. Мен эримни норози қилиб гуноҳга қолмадимми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3242
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қуръон ўқишимга эрим қарши, илтимос маслаҳат беринг

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 дек 2017, 15:42

Ва алайкум ассалом. Қуръони карим тиловати ибодатдир. Бундан кишини норози бўлиши ножоиз. Эрингизнинг сизга эҳтиёжи бўлиб, хизматга буюриб турган пайтда Қуръон тиловатини қилмай турасиз. Аммо бошқа ҳолатларда сизни бундан ман қилишга унинг ҳаққи йўқ. Қуръон ўқишни ўрганганингиз учун гуноҳкор бўлмайсиз ин шаа Аллоҳ, гарчи у норози бўлган бўлса ҳам. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Google [Bot] va 5 меҳмонлар