Энг кичик оят

Munisa
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 05 ноя 2017, 18:54

Энг кичик оят

Пост Munisa » 02 дек 2017, 06:16

Ассаламу алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Биз ҳозир ўқув курсларида Олий маҳаднинг кириш имтиҳонларига тайёрланмоқдамиз. Маънавият дарсида “Қуръони Карим ва унинг нозил бўлиши” деган мавзуни ўтдик. Шунда мен Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг китобларида (“Тафсири ҳилол” 1) ўқиганим учун Қуръондаги энг кичик оят “Ясин” сурасининг биринчи ояти дедим. Бир курсдошимиз ундай эмас, “Тоҳа” сураси ва бошқа бир қанча сураларнинг биринчи оятлари ҳам 2 ҳарфдан иборатку, дедилар. Мен нима дейишни билмай қолдим ва ўзимда ҳам савол пайдо бўлди. Нима сабабдан айнан “Ясин” энг кичик оят дейилади?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2739
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Энг кичик оят

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 19 дек 2017, 15:41

Ва алайкум ассалом. Тортишган одам тўғри айтган. Аммо ص ва ن ларни алоҳида оят деганлар наздида шулар энг қисқа оят бўлади. Валлоҳу аълам!

Munisa
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 05 ноя 2017, 18:54

Жавоб: Энг кичик оят

Пост Munisa » 05 ян 2018, 15:09

Раҳмат. Аллоҳ илмингизни ва умрингизни зиёда қилсин. Аллоҳ рози бўлсин!


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон