Намозда хато

Moh
Постлар: 41
Рўйҳатдан ўтган: 26 май 2017, 16:07

Намозда хато

Пост Moh » 25 дек 2017, 10:07

Ассалому алайкум! Намоз бошидаги "Субҳанака" дуоси ёки "Аъузу биллаҳи" ёддан чиқиб, "Фотиҳа"дан бошлаб қўяман. “Фотиҳа” сурасини айтиб бўлмасимдан хатоим ёдимга тушса "Субҳанака" ни айтиб бошидан бошлайман. Агар хатоимни "Фотиҳа"ни ўқиб бўлгач эсласам, бошидан бошламай давом этавериб, саждаи саҳв қиламан. Шундай қилсам тўғрими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2521
Рўйҳатдан ўтган: 05 март 2017, 23:32

Жавоб: Намозда хато

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 06 ян 2018, 17:44

Ва ассалому алайкум. “Субҳанака” ва “Истеъоза”ни намоз бошидан айтиш суннат амали бўлиб, буларни айтиш унутилганида саждаи саҳв қилиш вожиб бўлмайди. Аммо унутишга қарши курашиб, хаёлни жамлаб мазкурларни ўз ўрнида айтиб кетишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон