Хуфтон намози ҳақида

Ҳадича
Постлар: 12
Рўйҳатдан ўтган: 14 ноя 2017, 13:21

Хуфтон намози ҳақида

Пост Ҳадича » 28 дек 2017, 17:54

Ассалому алайкум. Хуфтон намозини вақти кириши билан ўқиш фарзми? Мен кўпчиликдан кечроқ ўқиган афзал деб эшитганим сабабли баъзида бомдодга 1-2 соат қолганда ўқийман. Ёки бу фақат витр намозига тегишлими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2521
Рўйҳатдан ўтган: 05 март 2017, 23:32

Жавоб: Хуфтон намози ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 07 ян 2018, 19:09

Ва алайкум ассалом.
5. Хуфтон ва ундан кейин витр – иккиси ҳам мазкур вақтдан то фажргачадир.
«Мазкур вақтдан» дегани шом намозининг вақти тугагандан кейиндан бошлаб, деганидир.
Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатганлиги ҳақидаги ҳадисда «Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган.
Бунда хуфтоннинг аввалги вақтида ўқилгани ҳақида сўз бормоқда. Охирги вақти эса бомдоднинг вақти киргунча давом этаверади. Бунда хуфтон билан бирга витр намозининг вақти бир хил.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Акмалжон Исматов va 2 меҳмон