Закот ҳақида

Ummu Soliha
Постлар: 14
Рўйҳатдан ўтган: 11 сен 2017, 21:09

Закот ҳақида

Пост Ummu Soliha » 30 дек 2017, 10:38

Ассалому алайкум Одинахон опа. Биринчи саволим шуки, отам вафот этканлар, онам, мен ва қизим яшаймиз. Мен тикувчилик қиламан, онам бозорга чиқадилар ва ким нима буюртма қилса, шуни олиб, нарҳини устига пул қўшиб, пулни бўлиб-бўлиб беришга сотадилар. Шу ишлари судҳўрликка кириб қолмайдими? Иккинчи саволим, онам ва мен закот берадиган даражадамизми? Олдиндан раҳмат. Аллоҳ икки дунёда ҳам мартабангизни улуғ қилсин.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2702
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Закот ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 08 ян 2018, 00:18

Ва алайкум ассалом. Сотилаётган мол ҳаридорнинг мулкига айланса, баҳосини бўлиб тўлаши жоиз.
Закотни ҳар бир киши ўз мулкидан чиқаради. Агар онангизнинг хос мулки ёки ўзингизнинг хос мулкингиз нисобга етган бўлса, (85 г тилло қийматига) закот чиқариш фарз бўлади. Бўлмаса йўқ. Валлоҳу аълам.

Ummu Soliha
Постлар: 14
Рўйҳатдан ўтган: 11 сен 2017, 21:09

Жавоб: Закот ҳақида

Пост Ummu Soliha » 09 ян 2018, 06:48

Раҳмат, Аллоҳ сизни яхшиликлар билан мукофотласин.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон