Саҳифа 1 дан 1

Намоздан кейин салом бериш ҳақида ҳадис борми?

Добавлено: 31 ян 2018, 10:45
Ҳадича
Ассалому алайкум. ҳурматли устозамиз. Бераётган жавобларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Ҳаммамизга маълумки намоз ўқиб бўлгандан сўнг ҳамма бир бирига салом беради. Лекин яқинда мен салом бериб бўлмас экан деб эшитдим. Шу ростми? Умуман салом бериш кераклиги ҳақида ҳадис борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Жавоб: Намоздан кейин салом бериш ҳақида ҳадис борми?

Добавлено: 12 фе 2018, 09:41
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Оят ва ҳадисларда айнан намоздан сўнг томонларнинг бир бирларига салом беришлари ҳақида кўрсатма келмаган. Аммо умумий ҳолатларда салом беришга тарғиботлар бор. Шундан келиб чиқиб, намоздан кейин саломлашишда танглик йўқ. Валлоҳу аълам.