Ҳижоб ҳақида

Moh
Постлар: 58
Рўйҳатдан ўтган: 26 май 2017, 21:07

Ҳижоб ҳақида

Пост Moh » 06 фе 2018, 14:35

Ассалому алайкум! Ҳижобли аёл рўмол ўраганда сочни қандай йиғишнинг фарқи йўқми? Пастдан ҳам, бироз юқоридан ҳам йиғаверса бўладим?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "3 тоифа инсонни кўрмадим. Улар инсонларни қамчи билан савалайдиганлар, кийимли яланғочлар ва 3-си шундай аёлларки улар эркаклар кўнглига фитна солувчи, бошлари туянинг ўркачи каби бир томонга қийшайиб туради" маъносидаги ҳадисда "3-тоифадаги аёлларнинг "боши туянинг ўркачи каби"дан мурод улар бошига бир матоҳ шунга ўхшаган нарса ўрнатиб олади дегани", дейилибди (Зикр аҳлидан сўранг телеграм каналида). Анчадан буён сочни жуда юқоридан йиғиб, махсус нимадур ўрнатиб, сочни катта думалоқ қилиб турмаклаш мода бўлди. Менга эса бир одам “ҳижобда сочни фақат пастдан йиғилади , юқоридан йиғиб рўмол ўраш шу ҳадисдаги ҳолат бўлса керак”, деди. Аниқлик киритсангиз. Олдиндан раҳмат!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2728
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ҳижоб ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 16 фе 2018, 23:12

Ва алайкум ассалом. Ҳадисда айтилган ҳолат айнан мана шу деган далил ҳужжат йўқ. Баъзи уламолар рўмолсиз сочини шундай ҳолатга келтирадиган ёки ясама соч қўядиганлар назарда тутилган ҳам дейишган. Нима бўлганда ҳам бу ишни қилмаган маъқул. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Google [Bot] va 3 меҳмон