Намоз

Moh
Постлар: 54
Рўйҳатдан ўтган: 26 май 2017, 21:07

Намоз

Пост Moh » 06 фе 2018, 14:45

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устоз! Намозда 2 ракат ўқигач ўтирган ҳолатда “Аттаҳийят”ни ўқишим керак эди. Аммо ўтириб олиш ўрнига адашиб турмоқчи бўлибман. Гавдамни тургизган бўлсам ҳам икки тиззам ердан узилмаган эди. Тиззам ердан узилмагани учун ўтириб давом этавердим. Саждаи саҳв қилмадим. Шу тўғрими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2749
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Намоз

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 16 фе 2018, 23:15

Ва алайкум ассаом. Ҳайъат қайси ҳолатга кўпроқ яқин бўлса, ўшанинг ҳукми олинади. Яъни, кўрган киши сизни ўтирибди ёки турибди дейишига қараб. Валлоҳу аълам.
Ким аввалги қаъдада ўтирмай, қиёмга туриб кетса, намозини давом эттиради ва намоз охирида саждаи саҳв қилади. Чунки у вожибни тарк қилди. Вожиб тарк бўлса, унинг ўрни саждаи саҳв билан тўлдирилади. Агар қиёмга тургандан сўнг ўртадаги қаъдада ўтирмагани эсига тушиб қолса-ю, кейин намозини давом эттирмай ўтирса, гуноҳкор бўлади. Чунки у фарздан вожибга қайтган ҳисобланади. Баъзи уламолар «намоз бузилади ҳам», дейишади, лекин намози бузилмаса-да, саждаи саҳв қилади. Аммо аввалги қаъдани ўтирмай, қиёмга туриб кетмоқчи бўлса-ю, қаъдада ўтириши кераклиги эсига тушиб қолса, ўша ҳолатига қарайди, агар қаъдага яқин бўлса ўтиради, ташаҳҳудни ўқиб, кейин учинчи ракъатга туради. Саждаи саҳв қилмайди. Лекин қиёмга яқин бўлса, қаъдани тарк қилади-да, қиёмга туради ва намозининг охирида саждаи саҳв қилади.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон