Қош териш тўғрисида

Sog'inch
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 12 апр 2017, 07:48

Қош териш тўғрисида

Пост Sog'inch » 10 фе 2018, 10:00

Ассалому алайкум. «Агар инсон аввал гуноҳлигини билиб-билмай қош тергану, бу нарсани мумкин эмаслигини билгандан кейин қошини термай қўйишлик макруҳ», деган тушунча атрофомизда кенг тарқалган. Бунга кўпчилик амал қиляпти, ҳатто диний илми бор аёллар ҳам. Менинг бир яқин танишим ҳам билмай қошини терган. Сўраб беришимни илтимос қилганди. Юқоридаги тушунча асослими? Қошини териб яна гуноҳ иш қилмасликлари учун тўгри йўл кўрсатинг. Агар бу нарса асоссиз бўлса, жавобингизни керакли одамларга етказардим. Улар ўзи тергани етмагандай бошқаларга ҳам шу нарсани етказишяпти экан. Жавобингиз учун раҳмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2553
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қош териш тўғрисида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 16 фе 2018, 23:52

Ва алайкум ассалом. Кейин қош термай қўйиш макруҳ деган гап асоссиз. Жоиз бўлмаган ишни қилмаслик макруҳ бўлиб қолмайди. Бир ишнинг ҳукми бир хилда туради. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 6 меҳмонлар