Жума намози

Mumtozbegim
Постлар: 6
Рўйҳатдан ўтган: 05 ян 2018, 17:52

Жума намози

Пост Mumtozbegim » 11 фе 2018, 16:20

Ассалому алайкум. Жума намози фақат эркаклар учун фарзми? Ёки аёл киши ҳам уйида ўқиши жоизми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2669
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Жума намози

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 17 фе 2018, 00:26

Ва алайкум ассалом. Жума намози эркаклар учун фарздир. Аёлларга енгиллик бўлиши учун жамоатга ҳозир бўлиб, жума намозини ўқиш улардан соқит қилинган. Жума намозининг шартларидан бири жамоат билан масжидда ўқиш. Уйда жума ўқилмайди. Шунга кўра аёл киши уйида пешин намозини ўқийди.
Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жамоат ила жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Илло, тўрт тоифа бундан мустасно: мамлук қул, аёл киши, ёш бола ва бемор», дедилар».
Имом Абу Довуд ривоят қилган.
Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 6 меҳмонлар