Ҳижоб

Moh
Постлар: 59
Рўйҳатдан ўтган: 26 май 2017, 21:07

Ҳижоб

Пост Moh » 23 фе 2018, 14:21

Ассалому алайкум! Ҳижобга киргач кўчага бўяниб чиқиш мумкин эмас. Аёл кўз ва қошига билинар-билинмас қоралик, лабига номигагина қизиллик бағишласа ҳам бўлмайдими? Яъни, масалан, уйда пардозли бўлсаму, кўчага чиқишдан аввал нам салфетка билан пардозни ўчириб ташласам. Пардоз ўчиб кетади. Лекин пардознинг асорати юзимни жонланган кўрсатади. Яъни, касал одамга ўхшаб кўринмайман. Шу мақсадда бўяниб, сўнг ўчириб ташласаму, асорати юзимда қолса ножоиз бўладими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2702
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ҳижоб

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 03 март 2018, 00:34

Ва алайкум ассалом. Ҳижобдан мақсад, бегона, номаҳрамлар нигоҳидан тўсиниш. Муслима номаҳрам кўзига чиройли кўринмаслиги лозим. Шуни пайида бўлинг. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон