"Қуръони каримни эсимдан чиқардим" дейишлик

Hadisa.1
Постлар: 17
Рўйҳатдан ўтган: 14 Июн 2017, 19:32

"Қуръони каримни эсимдан чиқардим" дейишлик

Пост Hadisa.1 » 27 фе 2018, 00:26

Ассалому алайкум! Набий алайҳиссаломдан: “Қуръонни эсимдан чиқардим деманглар, эсдан чиқарилди денглар” деган маънода ҳадис бор экан. Бунинг маъносини қандай тушунсак бўлади? Мен кўпинча "Фалон сурани ёдлаганман ёки мунча пора ёдлаганман эсимдан чиқиб қолган ёки калламдан кетиб қолган дейман". Бу гапиришим нотўғрими?
Устоз шу мавзуни батафсил ёритиб берсангиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2702
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: "Қуръони каримни эсимдан чиқардим" дейишлик

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 03 март 2018, 00:53

Ва алайкум ассалом. “Унутдим”, дейишдан қайтарилган. Чунки бу сўздан қасддан ёддан чиқарганини тушуниш эҳтимоли бор. Яъни, ўз истагим, бепарволигим сабаб унутдим, дегандек, Аллоҳ сақласин! Аммо “менга унуттирилди”, дейилганда, унутишни ният қилмаган эдим, беписандлик қилмаган эдиму, лекин иродамдан ташқари бир сабаб ила унут бўлиб қолди, деган маъно тушунилади. Шунга ниятларимиз яхши бўлиши ва Аллоҳдан умидимиз гўзал бўлиши учун “унутдим” эмас, “менга унуттирилди”, дейиш тавсия қилинган. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон