Исм ҳақида

AminA22
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 23 фе 2018, 10:57

Исм ҳақида

Пост AminA22 » 27 фе 2018, 12:34

Ассалому алайкум! Мени бир савол анчадан бери қийнаб келмоқда. Ўғил фарзанд кўрганимда унга турмуш ўртоғим “Али” деб исм қўйдилар, ҳам чиройли, ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг куёвларининг исмлари ҳам қисқартириб чақирилмайди деб. Лекин кўпчилик танқид қилишди. “Али” исми қўшимча билан чақирилиши керак деб, масалан, Муҳаммад Али деб ҳам чақиришади баъзида. Бу гап тўғрими Али исмини ўзини айтиб чақириб бўлмайдими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2739
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Исм ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 03 март 2018, 00:57

Ва алайкум ассалом. Бу гап нотўғри. Чунки сиз айтгандек Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг куёвларининг исми Алий бўлган, қўшимчасиз. Бу исмнинг қўшимчаси бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон