Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан кўпхотинлик ҳақида

Ҳадича
Постлар: 18
Рўйҳатдан ўтган: 14 ноя 2017, 18:21

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан кўпхотинлик ҳақида

Пост Ҳадича » 03 март 2018, 20:08

Ассалому алайкум!

"Ҳар кун куёв бола бўлишни хоҳлайсизми?

▪️Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан кўпхотинлик ҳақида сўрашди.

➖Айтдиларки, битта хотини бор киши касал кишидир - агар ўша хотини касал бўлса у ҳам бирга касал бўлади. Агар, ҳайз кўрса, бирга ҳайз кўради, агар рўза тутса, бирга рўза тутади.

➖Иккита аёли бор киши икки ўт орасида қолади, у икки ўтдан қай бири унга тегса, куйдиради.

➖Уч аёли бор киши ҳар кеча ҳар хил шаҳарда тунайди.

➖Тўрт аёли бор киши ҳар кеча «куёв бўлади».

( Ибн Асокир «Тарихи Димашқ», Ибн Абдул Барр «Баҳжатул мажoлис» да ривоят қилишган.)

▪️Изоҳ: Эрнинг аёли тўртта бўлса ҳар бир аёлига тўрт кунда бир навбат келади. Уч кун эрини кутган аёл, битта хотини бор эрнинг аёлидек эрини оддий ҳолатда кутмайди. Ясаниб ўзига қараган, эрини хурсанд қиладиган ҳолатда кутади.

▪️Жўнатишда ҳам тадбирларни кўриб, яхши кайфиятда жўнатиб юборади. Ва бундай эркак ҳар куни куёвболадек юради.

Илтимос шу масалада бирор нима десангиз. Қимматли вақтингизни олганимиз учун минг бор узр!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2702
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан кўпхотинлик ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2018, 22:37

Ва алайкум ассалом. Бу ҳақида Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳ керакли гапларни айтиб бўлганлар. Шулар етарли. Бошқа гапга ўрин йўқ. Ана ўша айтилган гапларни топиб фойдаланинглар. Мисол учун, “Нисо” сурасидаги бу ҳақидаги оят тафсирини ўқишлик ҳам фойдадан холи бўлмайди. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон