Либосга оид савол

Malika15
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 08 март 2018, 12:36

Либосга оид савол

Пост Malika15 » 08 март 2018, 14:52

Ассалому алайкум! Динимизда қизларни эркакларникига ўхшаш либос кийишдан қайтарилган. Бизда қизлар ёқали кўйлак (воротникли рубашка)лар кийиб юришади, бу эса эркакларникига ўхшаш. Ва албатта бундай кийимларда қизларга хос қўшимчалар бор. Шундай рубашкаларни кийиш жоизми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2702
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Либосга оид савол

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 14 март 2018, 23:14

Ва алайкум ассалом. Динимизда эркакларни аёлга ўхшашдан, аёлларни эркакка ўхшашдан қайтарилган. Мана шу ҳолатдан қайтиш керак.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшаб либос кийган эркакни ва эркакларга ўхшаб либос кийган аёлни лаънатладилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Демак, ташқи қиёфа маданиятида ҳам ҳар ким ўзлигини унутмаслиги керак. Эркак киши эркаклигини, аёл киши аёллигини.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон