Уйда ҳам рўмол ўраш керакми?

Ummu Oisha.
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 22 ян 2018, 09:56

Уйда ҳам рўмол ўраш керакми?

Пост Ummu Oisha. » 11 март 2018, 13:40

Ассалому алайкум.Турмуш ўртоғим уйда ҳам рўмол ўрайсан деб зулм қиляптилар. Кўчада ўрайман. Уйни ичида ўзим қолганимда ҳам ўраб юришим тўғрими? (Мен ҳам аёлман ахир!)

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2613
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Уйда ҳам рўмол ўраш керакми?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 19 март 2018, 00:29

Ва алайкум ассалом. Зулм сўзини ишлатишда эҳтиёт бўлишни тавсия қиламан. Уйда, номаҳрамлар бўлмаганида, рўмол ўрамаслик жоиз. Аммо аёл киши имкон қадар аврат ерларини ёпиб юриши ҳам яхши. Шу билан бирга эрнинг айтганини қилиб муҳаббатига сазовор бўлиши ҳам яхши. Валлоҳу аълам.

Шахзод
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 04 апр 2018, 20:12

Жавоб: Уйда ҳам рўмол ўраш керакми?

Пост Шахзод » 05 апр 2018, 14:05

Ассалому алайкум! Буважоним ҳожатхонага рўмолсиз кирса сочга ёмон жинлар ёпишади. Қиз болани бошида доим рўмоли бўлиши кераклигини айтардилар. Доим уйдаям рўмолда юрганмиз, лекин дугонамдан кечаси ухлашдаям рўмол ўраш кераклиги, чунки кечаси ухлаганда инсонни руҳи танасидан чиқиб, Каъбатиллога саждага боришлиги ҳақида эшитдим. Шу гап ростми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2613
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Уйда ҳам рўмол ўраш керакми?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 15 апр 2018, 08:04

Ва алайкум асслаом. Ҳожатга бошяланг кириш макруҳ экани бор гап. Аммо кечаси уйқуда кийимларни ечишга рухсат бор. Дугонангиз айтган гап асосли эмас. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 4 меҳмон