Саҳифа 1 дан 1

Закот

Добавлено: 24 май 2018, 13:14
Dildora Mahmudova
Ассаламу алайкум! 2 йил аввал фарзанд таътилига чиқдим. Фарзанд таътили нафақаси (декретний) ва 2 йил давомида фарзандим учун бериладиган ҳар ойлик бола пулини йиғиб, бундан ташқари жуфти ҳалолим шахсий эҳтиёжим учун берган пулларини йиғиб, кийиниш, еб-ичишдан тежаб, 3,300$ (АҚШ доллари) миқдоридаги пулни жамладим. Ва бу пулга жуфти ҳалолимда машина йўқлиги боис, машина совға қилишни ният қилгандим. Рамазон кирди. Бу пулдан закот ажратиладими? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

Жавоб: Закот

Добавлено: 31 май 2018, 12:54
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алйкум ассалом! Аввало бола пули дегандан боланинг ўзи учун бериладиган пул бўлса унинг ҳаққини ажратиб қўйиш керак. У пулда отанинг ҳам онанинг ҳам ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Аксинча у давлат тарафидан бола учун берилади. У боланинг эҳтиёжлари ва таълим тарбияси учун ишлатилиши керак. Агар бола пули дегандан она иш жойидан туққани учун таътил сифатида оладиган пул бўлса у онанинг шахсий мулки бўлиб 3.300 пули бор аёл закот ажратади ва агар тақинчоқлари бўлса улардан ҳам ажратади. Валлоҳу аълам!