Саҳифа 1 дан 1

Қалб касаллиги

Добавлено: 22 авг 2018, 14:17
Fotima
Ассаламу алайкум! Тақвога интилаётган киши қандай қилиб араз, гина-аламзадаликдан, таъсирчанликдан қутулиши мумкин? Бу нарса Қуръон ёдлашга ва ҳамда вақтни ғанимат билиб, ундан унумли фойдаланишга ҳалал бермоқда. Мисол учун, бировдан қаттиқ хафа бўлиб ғазаблансак ёки тўйиб йиғлаб олсак бу нарса хомушликни, тушкунликни ҳамда бемадорликни олиб келяпти. Оқибатда қимматли вақтимизни дангасалик билан ўй-хаёлчанлик билан ўтказиб юборяпмиз. Мен ҳар куни зикрлар қиламан, нафл намозлар ўқийман. Барибир бу қалб касаллигидан қутула олмаяпман. Қандай қилиб бу касалликдан чиқиб кетсак бўлади?

Жавоб: Қалб касаллиги

Добавлено: 29 авг 2018, 06:49
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Руҳий тарбия зарур. Валлоҳу аълам.

Жавоб: Қалб касаллиги

Добавлено: 11 окт 2018, 00:05
zinnura13
Ассалому алайкум! Руҳий тарбия қандай бўлади?

Жавоб: Қалб касаллиги

Добавлено: 19 окт 2018, 06:59
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Қалб касалликларини даволаш билан бўлади. Бунинг учун шайх, яъни қалб касалликларини даволовчи муршид лозим. Мурид муршиддан тавсияларни олгач, нафсини ислоҳ қилишда муроқаба ва мужоҳада қилади. Яъни ўз нафсини кузатиб, уни даволашда жидду жаҳд қилади. Устоз ва табиб мақомидаги муршид уни кузатиб боради. Валлоҳу аълам.