Саҳифа 1 дан 1

Шубҳали маҳсулотлар

Добавлено: 04 сен 2018, 15:39
Ummu Maryam
Ассалому алайкум! Қариндошим Новосибирск шахридан "Детский мир" "Gee jay girls" магазинларининг товарларини сотиш учун жўнатаётган экан. Бу товарларни асли нархи баланд. Айтишича бир рус аёлдан сотиб олаётган экан. Лекин аник ўзи ўғирламайди. Шу товарлардан сотиб олиш ёки олиб сотиш жоизми?

Жавоб: Шубҳали маҳсулотлар

Добавлено: 08 сен 2018, 19:54
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Суриштириб имкон бўлса, тагига етиш лозим. Имкони бўлмаса, шубҳа томон оғир келганда тарк қилинади. Валлоҳу аълам.