Қалбим касалими?

Ummu Maryam
Постлар: 35
Рўйҳатдан ўтган: 30 авг 2017, 19:45

Қалбим касалими?

Пост Ummu Maryam » 08 сен 2018, 09:48

Ассалому алайкум! Авваллари қўшиқларни эринмасдан ёдлар эдим. Роббим ҳидоятлаганидан кейин булардан воз кечдим. Ҳозир баъзан эшитиб қолсам беихтиёр тилимга келаверади. Юрагим ғалати бўлади. Қалбим ҳали ҳам шуни хоҳласа унинг касалими ёки нифоқ аломатими бу деб?! Роббим офият берсин ҳаммамиз учун!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2756
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қалбим касалими?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 11 сен 2018, 10:48

Ва алайкум ассалом. Шунинг учун нафс ила мужоҳада қилинади. Инсон нафс мужоҳадасида бардавом бўлади. Бирданига яхши бўлиб қолинадиган бўлса, ҳамма яхши бўлиб кетаверади, осонликча. Бундай ҳолатларда руҳга бузиқ нарсалар кирмаслиги учун дарчалардан бири бўлмиш қулоқни беркитилади. Нотўғри нарса эшитилган тақдирда тавба қилиб, истиғфор айтилади. Шайтон васвасасини имкон қадар ҳайдалади. Ҳамма нарсага жидду жаҳд керак бўлганидек, нафсни пок тутиш учун ҳам керак. Балки энг катта жидду жаҳд шу учун сарфланади. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 14 меҳмонлар