Қазо намозлари

Hanifa
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 15 авг 2018, 19:17

Қазо намозлари

Пост Hanifa » 11 сен 2018, 10:48

Ассалому алайкум! Саволимга жавоб берганингиз учун ташаккур! viewtopic.php?f=2&t=3613
Мен шу пайтгача кўп йиллик қазо намозларимни балоғатга етган ёшимдан бошлаб қолдирмасдан адо этиб келаётган эдим. Энди мен узрли ҳолатимда ҳам намоз ўқиганлик ҳукмида бўламанми? Гуноҳ иш қилганманми? Ўтган йиллардаги ҳайзли ҳолатларни аниқлаш қийин. Шунинг учун мен ҳар йилнинг ҳар бир ойида ўша муддатни ҳисобга олмасдан қазо намозларимни адо этсам бўладими? Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин! Ташаккур!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2838
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қазо намозлари

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 16 сен 2018, 23:27

Ва алайкум ассалом. Муҳими узрлик ҳолда намоз ўқимаслигингиз. Яъни, ҳайз кунларингизда ҳар қандай намоз, хоҳ у фарз бўлсин, хоҳ нафл, ўқимасангиз бўлди. Аммо қазоларни ҳайз кунлари учун ҳам ўқиган бўлсангиз, аммо пок ҳолда ўқиган бўлсангиз, фарзларингиз учун муқобилида қарз намозлар ўтаверади. Ҳайз кунлар муқобилида ўқилганлари нафл намоз бўлиб қолади. Мулоҳаза қилишимиз керак бўлган ҳолат шуки, нафл намозлар билан ҳам қарз намозлар ўрнини тўлдириш мумкин. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 4 меҳмон