Совчилик

Madina_shirin
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 17 май 2018, 05:11

Совчилик

Пост Madina_shirin » 18 сен 2018, 21:01

Ассалому алайкум! Динимизда совчилик устига совчилик қилиш мумкин эмаслигини биламиз. Агарда совчилар аниқ жавоб айтмай, узоқ вақт хабар беришмаса, бошқа совчилар келишига рухсат бериш мумкинми? Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2838
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Совчилик

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 25 сен 2018, 11:12

Ва алайкум ассалом. Совчилар келганидан кейин рағбатини билдирмаган бўлса, бошқа совчиларни кутиш, улар билан тўйга келишиш жоиз. Бордию, аввалги совчилар рағбатини билдирган ва уларнинг таклифига розилик билдирилган бўлсаю, жим бўлиб кетишса, улардан аниқ жавобни олиш керак. Шунга қараб келгуси совчиларга муносиб муомала қилинади. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Raziya Idrisova va 3 меҳмон