Қазо рўза ҳақида

Рахимова Дилбархон
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 08 авг 2018, 22:51

Қазо рўза ҳақида

Пост Рахимова Дилбархон » 16 окт 2018, 21:10

Ассалому алайкум Одинахон! Ёшим 53да. Анча йил аввал ёшлигимда Рамазон ойида мен рўзадор ҳолатимда, хўжайиним рўза тутмаган ҳолда мажбурлаб яқинлик қилган. 60 кун каффоратини эшитганман, лекин узлуксиз тута олишга кўзим етмаяпти. Бошка йўли борми гуноҳимни ювишга?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2795
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қазо рўза ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 23 окт 2018, 21:02

Ва алайкум ассалом. Агар рўзадор аёлни эри мажбурлаб яқинлик қилса ва аёл унга норози бўлса, иккисига ҳам қазо вожиб бўлиб, эрига каффорат ҳам лозим бўлади, аёлига фақат қазо лозим бўлади. Агар аввалдан аёли ҳам рози бўлса, иккисига ҳам каффорат лозим бўлади.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Bing [Bot] va 3 меҳмон