Саҳифа 1 дан 1

Бир ҳикмат изоҳи

Добавлено: 25 окт 2018, 00:20
Hadisa.1
Ассалому алайкум!


-"Кимни севсам, оқибат орамизга айрилиқ, совуқлик тушмоқда. Ё вафот этади, ёки йўқолиб қолади.
Ёки орамизга душманлик киради. Кўпинча молим йўқ бўлади, пулларим қўлимдан чиқиб кетади. Мана шу сабаблар туфайли дўстларим билан орамиз бузилмоқда." дейишади.

-"Эй Аллоҳнинг севимли қули! Аллоҳ Ғайюр (ўта рашкчи)дир. Муҳаббатини ҳеч ким билан бўлишгиси келмайди, маҳбубига қиё боқилишига ҳам рози бўлмайди.
Aллоҳ, ўз маҳбубини истайди. Ўзи севган қулини бировларга бериб қўймайди.
Мадомийки шундай, сен нега бошқага боғланмоқдасан?"

Абдулқодир Жийлоний.


Албатта Аллоҳ ҳеч нарсага ўхшамайди, лекин бу рашқни бировга бериб қўймасликни қандоқ тушунмоқ керак?

Жавоб: Бир ҳикмат изоҳи

Добавлено: 01 ноя 2018, 12:48
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Бу сўзлар ҳақиқатда Абдулқодир Жийлонийга тегишлими, аввало шуни билайлик.