Ўрганиш

Ummu Solihabonu
Постлар: 19
Рўйҳатдан ўтган: 20 апр 2018, 15:32

Ўрганиш

Пост Ummu Solihabonu » 21 дек 2018, 16:28

Ассалому алайкум! Ҳозирда 4 ойлик чақалоғим билан уйдаман. Аммо рўзғор ишларидан ҳам вақтим ортади. Алҳамдулиллаҳ, халқаро журналистика факултетини имтиёзли диплом билан тугатганман. Бироқ турмуш ўртоғим хоҳиши сабаб соҳам бўйича ишламаганман. Шундай бўлсада, болаларим араб тилини, диний таълимотларни айнан онасидан ўрганишини хоҳлардим. Ҳозирда Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг "Тафсир"ларини мутоаала қилмоқдаман. Сиздан илтимосим, араб тили ва Қуръон дарсларини онлайн тарзда бўлса ҳам ўрганишим учун қайси сайт ёки канални тавсия қиласиз? Ёки қайси китоб бошланғич таълим учун асқотади? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3115
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ўрганиш

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 29 дек 2018, 22:59

Ва алайкум ассалом! quran.uz arabic.uz

Ummu Solihabonu
Постлар: 19
Рўйҳатдан ўтган: 20 апр 2018, 15:32

Жавоб: Ўрганиш

Пост Ummu Solihabonu » 30 дек 2018, 18:51

Rahmat! Alloh rozi bölsin!


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Maftuna R va 8 меҳмонлар