Кир ювиш

Saodatxon
Постлар: 19
Рўйҳатдан ўтган: 11 ноя 2018, 08:25

Кир ювиш

Пост Saodatxon » 27 дек 2018, 08:52

Ассаламу алайкум. Бизни ювилган кийимларни чайишимизни қўшнимиз нотўғри деди. Улар кийимларни тоғорада ювади ва чайишда эса кийимни бир киши устидан сув қуйиб туради, иккинчи киши эса уни сиқиб ташлайверади. Кайта-кайта шу тарзда кирни устидан сув тўкиб чайиб олишади. Яъни тоғорага солиб чайса тоза бўлмасмиш. Ювилган кийимлар тоза бўлиши учун қўшнимиз айтгандай чайиш керакми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3202
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Кир ювиш

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 20 ян 2019, 02:03

Ва алайкум ассалом! Кирни ювиб бўлгандан кейин чайишда уч марта тоғорага солиб тоза сувда чайиш кифоя, яъни ҳар сафар янги сув олиб, ичига кирини солиб чайқаса жоиз. Ҳар сафарига қаттиқ сиқиб ташланади. Лекин янаям зиёда, озодагарчиликни истаётган бўлса, тоғорага солиб устида сув қуйиб сиқиши ҳам афзал ҳолат ҳисобланади. Худди “нурун аълан нур” дегандек. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 10 меҳмонлар