Аёллар аврати ҳақида

UmmuRoziya
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 20 ян 2019, 11:55

Аёллар аврати ҳақида

Пост UmmuRoziya » 06 фе 2019, 11:06

Ассалому алайкум! Биламизки аёл кишини аёллар учун аврати киндикдан тиззагача. Мен яқинда белим қаттиқ оғриб шифокорга боргандим. У ерда массаж ультразвук шунга ўхшаш нарсалар билан даволашар экан. Касаллар кўплигидан навбатим ўтиб кетмасин деган мақсадда бир хонага 7,8 та аёл кириб олади. Массаж вақтида кўйлак, ички кийим ҳам бўлмайди. Кўпинча оёқлари оғриган беморлар ичидаги биргина ички кийимдан бошқа ҳаммасини ечиб олади. Табиийки бунда хоҳламаса ҳам бошқа аёлларни кўзи тушади. Тиззадан киндиккача бўлган қисмларга ҳам. Бир хонада иккитадан ҳамшира бўлгани учун хона ҳечам ҳоли бўлмайди. Бундай ҳолатда қандай йўл тутиш керак?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3279
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Аёллар аврати ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 15 фе 2019, 06:37

Ва алайкум ассалом. Авратни фақат зарурий ҳолда, эҳтиёж миқдорида очиш керак. Буни талаб қилсангиз, эътироз қилишмайди, иншааллоҳ. Бошқаларнинг авратидан эса кўзни тийиш керак. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 11 меҳмонлар