Афсусдаман...
Добавлено: 16 фе 2019, 22:45
Ассалому алайкум! Қонимда инфекция чиққанди даволана олмадим. Ҳомиладор бўлиб қолдим. Қўрққанимдан докторга бормадим. 3 ойлик пайти борсам, докторлар 4 ойлик бўлганда текшириб, “соғлом бўлмаса, оламиз” дейишди. Уйимдагилар “унгача дори ичиб тушириб юбораверинг”, дейишди. Шундай қилдим. Ҳомиламни кўрдим. Ҳаммаёғи ривожланиб бўлган экан. Ҳалигача бу ишимдан афсусланаман.