Аёллар сочи кўкрагини ёпиши керакми?

nodiraxalilova
Постлар: 18
Рўйҳатдан ўтган: 20 ян 2019, 22:16

Аёллар сочи кўкрагини ёпиши керакми?

Пост nodiraxalilova » 20 фе 2019, 09:42

Ассалому алайкум! Эшитишимча, аёллар сочи кўкрагини ёпадиган даражада узун бўлиши керак экан. Вафот этганда сочи калта бўлиб кетмаслиги керак экан. Шу гап қанчалик тўғри?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3135
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Аёллар сочи кўкрагини ёпиши керакми?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 04 март 2019, 13:07

Ва алайкум ассалом. Вафот этганида калта бўлиб кетмайди. Қиёматда қайта тирилганида эркагу аёл ялонғоч бўлади. Шундан баъзи кишилар ижтиҳод қилиб аёлнинг сочлари узун бўлса, кўкракларини тўсиб туриши керак, деганлар. Уламолар аёл киши сочини кесишига рухсат берганлар, фақат қулоқ юмшоғидан юқори бўлиб кетмаслиги керак эканлигини таъкидлаганлар. Соч зарарланганида парвариш учун кесиш, эр талаб қилганида кесиш жоиз. Аммо бошқа ҳолатларда узун бўлиши афзал албатта. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Bibisohiba va 10 меҳмонлар