Саҳифа 1 дан 1

Иккинчи никоҳ ҳақида

Добавлено: 21 фе 2019, 17:55
Gulina
Ассалому алайкум! Агар эркак киши ота-онасини ва аёлини розилигисиз бошқа аёлга шаръий никоҳ билан уйланса зино қилган бўладими? Кўпчилик эркаклар хотини бўла туриб кетма- кет уйланади. Ўзини никоҳим бор деб оқлайди. Ундайларни айтган гапига қандай раддия бериш мумкин?

Жавоб: Иккинчи никоҳ ҳақида

Добавлено: 04 март 2019, 11:53
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Ота-онаси рози бўлмасада, шаръий никоҳ ўқитса, никоҳи дуруст бўлаверади. Бошқа аёлга уйланиш учун хотининг розилиги шарт эмас. Никоҳи бўлмаса, ўзи жавобгар бўлади. Аммо асоссиз бошқани зинода айблаш гуноҳи кабирадир. Валлоҳу аълам.

Жавоб: Иккинчи никоҳ ҳақида

Добавлено: 05 март 2019, 10:50
Gulina
Раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Нотўғри тушунчадан халос этдингиз. Бошқа бунақа фикрларга бормасликка ҳаракат қиламан.

Жавоб: Иккинчи никоҳ ҳақида

Добавлено: 14 март 2019, 10:35
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Саломат бўлинг.

Аёл эрининг иккинчи хотинга уйланишига норози бўлса...

Добавлено: 06 апр 2019, 21:27
Madina Karimova
Ассалому алайкум! Биринчи хотин норози бўлса, эр нима қилсин? Иккинчи хотинга уйланиш билан оила тинчлиги бузилса-чи?..

Жавоб: Иккинчи никоҳ ҳақида

Добавлено: 21 апр 2019, 07:51
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Бошқа хотинга уйланишда аввалги хотиннинг розилиги шарт эмас. Чунки бу эрнинг ҳуқуқи. Аслида ҳеч қандай аёл бунга рози бўлмайди. Эркак адолат қилса, аёл эрига нисбатан бош кўтариб итоатсизлик қилмаса, оила тинчи бузилмайди. Валлоҳу аълам!