Баъзи салбий хислатларга эга бўлган имомлар ортида намоз ўқиш ҳақида

Мухиддин
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 19 март 2019, 09:11

Баъзи салбий хислатларга эга бўлган имомлар ортида намоз ўқиш ҳақида

Пост Мухиддин » 29 март 2019, 15:52

Имомнинг нос ёки сигарет чекишини билган ҳолда орқасида намоз ўқишликнинг ҳукми қандай?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3115
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Баъзи салбий хислатларга эга бўлган имомлар ортида намоз ўқиш ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 06 апр 2019, 22:31

[justify]Иқтидоси дуруст. Тажвиди бўлса бўлди.
Агар қул, аъробий, фосиқ, аъмо, бидъатчи ёки валади зино имомлик қилса, макруҳдир.
1. Қул аввалги вақтларда бўлган. У бировнинг мулки бўлгани учун яхши таълим олиш имкони бўлмаган. Бинобарин, имомлик учун етарли илмни ҳам ола билмаган бўлиши эътиборга олинган.
2. Аъробий саҳрода ўсган, таълим-тарбия кўрмаган одам бўлади. У ҳам жоҳиллиги туфайли намоз аҳкомларини яхши билмаслиги турган гап.
3. Фосиқ ўзи илмли бўлса ҳам, шариат аҳкомларини бузишни ўзига одат қилиб олган одам бўлади. У дин ишларига аҳамият бермайди. Имомлик эса улуғ мартабадир. Фосиқ унга лойиқ эмас.

وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالدَّارَقُطْنِيِّ: الصَّلَاةُ الْمَكْتُوبَةُ وَاجِبَةٌ خَلْفَ كُلِّ مُسْلِمٍ بَرًّا كَانَ أَوْ فَاجِرًا وَإِنْ عَمِلَ الْكَبَائِرَ.

Абу Довуд ва Дора Қутний келтирган ривоятда:
«Фарз намоз ҳар бир мусулмоннинг ортидан — у яхши бўлса ҳам, фожир бўлса ҳам, кабира гуноҳларни қилса ҳам вожибдир», дейилган.
Шарҳ: Бу ривоятдан ҳар ким имом бўлаверар экан, деган гап келиб чиқмайди. Аввал ўтган ҳадислардан ўрганганимиздек, имомликка энг олий сифатларга эга бўлган мусулмонларгина ўтадилар. Билиб туриб, номуносиб одамни имом қилишга уринган киши гуноҳкор бўлади. Номуносиб одамнинг ўзи турли йўллар билан имом бўлиб олиши ҳам гуноҳдир.
Имом бўладиган одам ихлосли, тақводор, илмли, адолатли ва бошқа яхши сифатларга эга бўлиши керак. Буларни юқорида ўрганиб чиқдик.
Ушбу биз ўрганаётган ривоятдаги ҳолат эса тақдир тақозоси билан мусулмонларнинг ихтиёридан ташқари имомликка ўтишни ўзига эп кўрган, агар уларга қарши гап-сўз бўлса, мусулмонлар ўртасида фитна чиқиб, зарар етиши мумкин бўлган ҳолга тегишлидир.
Шунинг учун ҳам ушбу ривоятни шарҳлаган олимлар ўтган замонда улуғ, аҳли солиҳ кишилар ҳам баъзан золим, фосиқ ҳокимлар ортидан намоз ўқиганларини зикр қилганлар.
Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақафийнинг ортидан намоз ўқиганлиги ҳақида ривоят келтирганлар. Ҳажжож ибн Юсуф ўз номи билан, яъни Ҳажжожи Золим номи билан машҳур. Унинг исмига доимо золимлик сифати қўшиб зикр қилинади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудек улуғ саҳобий фитна бўлмаслиги учун унинг кетидан намозда иқтидо қилганлар.
Шунингдек, улуғ саҳобийлардан Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳу Марвон ибн Ҳакимнинг ортидан намоз ўқиганлар.
Бундай одамларнинг имом бўлишлари яхши эмас. Аммо улар имом бўлиб қолса, ортларидан намоз ўқиш жоиз. Уларга иқтидо қилган кишиларнинг намозлари мақбул. Имомликка ўтганларнинг гуноҳлари эса ўзларига.
Аллоҳ таоло мусулмонларга доимо муносиб имомлар топилишини насиб этсин. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
[/justify]


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 6 меҳмонлар