Аврат

Дарё
Постлар: 20
Рўйҳатдан ўтган: 24 сен 2018, 09:44

Аврат

Пост Дарё » 08 апр 2019, 08:02

Ассалому алайкум! Иш мобайнида енгларни кўтаришга тўғри келади, чунки пишириқ пиширамиз. Қўлимиз хамир, крем ва сувдан бўшамайди. Биз билан опамнинг эрлари ҳам шу ерда. Иш тақозо қилса, енгларни қаергача кўтариш мумкин?
2. Биз билан ёш қизлар ҳам бор. Улар жуда кўп савол беришади. Ҳазратнинг китобларини беряпман, ўқишяпти. Ўзим ўқиганларимдан жавоб бераману, лекин тақдир масаласига қийналаман. Тақдир, қазо-ю қадар ва васваса ҳақида Ҳазратимизнинг қайси китобларини ўқишни тавсия қиласиз? Опажон, фатво эмасу, одам ўқиганларидан келиб чиқиб, “Бу гуноҳ, бу яхши”, деб айтса бўладими? Кўпгина олимларимиз, ҳаттоки саҳобалар ҳам аниқ билмасалар, бир масала ҳақида “Билмайман!” дейишган экан.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3115
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Аврат

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 13 апр 2019, 17:02

Ва алайкум ассалом. Опангизнинг хўжайини иш жойини айри қилсин. Билган нарсаларингиз ҳақида жавоб берсангиз жоиз. Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва ҳаёт”, “Руҳий тарбия”, “Ал-адаб ал-муфрад”, “Сунний ақийдалар” каби китобларини ўқишингизни тавсия этамиз.

Дарё
Постлар: 20
Рўйҳатдан ўтган: 24 сен 2018, 09:44

Аёллар жамоат бўла оладими?

Пост Дарё » 14 апр 2019, 14:32

Ассалому алайкум! Аёллар жамоат бўлиб қандай намоз ўқишади?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3115
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Аёллар жамоат бўла оладими?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 21 апр 2019, 10:40

Ва алайкум асссалом.
Аёлларнинг ўзлари жамоат бўлишлари макруҳ экан.
Қадимги уламоларимиз бу гапни изоҳлаб: «Чунки аёлларнинг жамоатга тўпланишлари турли ноқулайликлар келиб чиқишига сабаб бўлади», деганлар.
Агар шундай қилсалар, имомлари ўрталарида туради.
Агар аёллар намозни жамоат бўлиб ўқишса, имомлари олдинга чиқмасдан, биринчи қаторнинг ўртасида, бир сафда туради. Ана шунда уларнинг имоми учун ҳам сатрлироқ бўлади.
Аёл киши имомдек овоз чиқариб қироат қилмайди. Икки киши бўлса, иккинчиси имом бўлганнинг ўнг тарафида туради. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 6 меҳмонлар