Намозда товон устига ўтирсам бўладими?

amina.ssd.15
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 26 дек 2018, 19:34

Намозда товон устига ўтирсам бўладими?

Пост amina.ssd.15 » 19 апр 2019, 19:55

Ассалому алайкум! Яқинда умуртқада жарроҳлик амалиётини ўтказдим. 2 ой ётган ҳолимда ишора билан намозларимни адо этдим. Энди ўтириш рухсат берилганидан кейин баъзи амалларни рисоладагидек қилолмаяпман. Кўпроқ қиём ҳолда ўтиришга қийналаман, товонимга ўтиришга тўғри келяпти. Оёқларимни ён томонга олсам, белимда ҳали у даражада чўзилиш мумкинмасдек оғриқ кучаяди. Шунга товонда ўтириб ўқийверсам бўладими? Жавобингиз учун раҳмат!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3196
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Намозда товон устига ўтирсам бўладими?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 01 май 2019, 05:31

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло шифои комил берсин. Соғлигингизга зарар қилмайдиган, ўзингизга қулай бўлган ҳолда ўтиришингиз жоиз. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 9 меҳмонлар