Таҳорат

Дарё
Постлар: 23
Рўйҳатдан ўтган: 24 сен 2018, 09:44

Таҳорат

Пост Дарё » 25 апр 2019, 22:34

Ассалому алайкум! Аёлларда эррозия кўп учрайди. Бу касалликни куйдириш ва музлатиш йўли билан даволашар экан. Музлатиш усулида қиндан икки ойгача суюқлик ажралар экан. Суюқлик оқ, худди сувдай ва кўп миқдорда чиқади. Уни тутиб туришнинг иложи йўқ. Шу суюқлик таҳоратни бузадими? Шифокор шу икки ой давомида ҳеч қандай тампондан фойдаланмасликни тайинлаган. Агар ич кийимга тегса, шу кийимда намоз ўқиш мумкинми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3335
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Таҳорат

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 01 май 2019, 06:48

Ва алайкум ассалом. Ҳа, бу нажас ва таҳоратни бузувчи нарса. Лекин енгиллик учун узрлилар ҳукмида бўлинади. Валлоҳу аълам.
Соҳиби узрнинг таърифи:
«Доимий ел келадиган, бурни қонайдиган, жароҳат ва турли хил тошмаларидан доимий сув чиқиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, бавл томчилаб турадиган ёки аёллардаги шамоллаш туфайли ҳидли суюқликлар ёки истеҳоза келиб турадиганлар узр соҳиблари дейилади. Булар икки қисмга бўлинадилар:
1. Уларнинг узри бир намознинг кириш-чиқиш вақтини тўлиқ эгалламайди;
Яъни бир намоз вақти киргандан то чиқиб кетгунича узрдан холи ҳолатда, таҳорат олиб, намознинг фарзини ўқишга имкон топа оладилар. Бу тоифадагилар шаръий соҳиби узр саналмайдилар.
Буларнинг ҳукмлари: ҳар намоз(фарз, қазо, нафллар)-ни таҳорат билан ўқийдилар, намоз ўқиётган пайтда узри келса, намози фосид бўлади, қайта таҳорат қилиб, давом эттираверади.
Агар суннат ва мустаҳабларни риоя қилиш натижасида таҳорати кетиб қолаверса, уларни енгиллаштириб, фарзини таҳорат билан ўқиши зарурдир.
2. Уларнинг узри бир намознинг кириш-чиқиш вақтини тўлиқ эгаллайди;
Узр бир намознинг кириш-чиқиш вақтини тўлиқ эгаллашидан мурод бундай узр эгалари бир намоз вақти киргандан то чиқиб кетгунича узридан холи ҳолатда, таҳорат олиб, намознинг фарзини ўқишга имкон топа олмайдилар. Бундай кишилар шаръий соҳиби узр саналадилар.
Унинг узри фарз намозининг тўлиқ вақтини эгаллайди, яъни фарз намозининг тўлиқ вақтида бетаҳоратликдан халос бўлиб, таҳорат қилишга ва фарзни ўқишга вақт топа олмайди. У шаръий соҳиби узр саналади.
Бу аввалда соҳиби узр ҳукмида бўлишга қўйилган шартдир. Соҳиби узр ҳукмида қолиш учун эса бир намоз вақтининг бирор жузида бир марта бўлса ҳам узрнинг топилишидир». (Роддул Муҳтор).
Соҳиби узр бўлган ёки бўлмаганликни билиб олиш йўли:
Улар тажриба учун энг қисқа намознинг вақти, масалан, шомни танлайдилар ва қуёш ботиши билан то қизил шафақ йўқ бўлгунича бир марта таҳорат олиб, фақат шомнинг фарзини адо қила оладиган вақт топишга ҳаракат қиладилар. Масалан, таҳорат олиб, уч ракъат фарзни ўқишга ўн дақиқа вақт кетади (ундан кам ёки кўп бўлиши ҳам мумкин). Агар улар шом вақти кириб, то шом вақти чиққунича ўн дақиқа пок ҳолда туролмай, таҳорати кетиб қолаверса, соҳиби узр саналадилар ва қолган намозларда ўн дақиқа покликни кутиб ўтиришлари шарт эмас. Балки бир намоз вақти кириб, то чиқиб кетгунича бир марта бўлса ҳам узри топилса бўлди. Шаръий соҳиби узрга айлангач, модомики ҳар намоз вақтида бир марта бўлса ҳам таҳорати кетиб турар экан, бундай киши соҳиби узр ҳукмида қолади.
Агар тўлиқ бир намоз вақтида бирор марта ҳам узр содир бўлмаса, яъни ел чиқмаса, бавл томчиламаса, суюқлик келмаса, соҳиби узрлик ҳукми бекор бўлади. Масалан, шом вақти кирганидан то чиқиб кетгунича узр содир бўлмасдан, намоз ўқишга имкон пайдо бўлган бўлса, соҳиби узрликдан чиқади.
Доимий равишда ел чиқиб туриши, пешоб оқиб туриши, яраси қонаб туриши каби ҳолатлар ҳам мазкур ҳолатларга қиёс қилинади. Мазкур ҳолатга мубтало бўлган кишилар ҳар намознинг вақтига бир таҳорат қилиб олиб, ўша намознинг вақти чиққунча таҳоратли одамга жоиз бўлган ишларни қилаверади.
عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ: جَاءَتْ فَاطِمَةُ بِنْتُ أَبِي حُبَيْشٍ إِلَى النَّبِيِّ  فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي امْرَأَةٌ أُسْتَحَاضُ فَلَا أَطْهُرُ، أَفَأَدَعُ الصَّلَاةَ؟ فَقَالَ: «لَا، إِنَّمَا ذَلِكِ عِرْقٌ وَلَيْسَ بِالْحَيْضَةِ، فَإِذَا أَقْبَلَتِ الْحَيْضَةُ فَدَعِي الصَّلَاةَ، وَإِذَا أَدْبَرَتْ فَاغْسِلِي عَنْكِ الدَّمَ وَصَلِّي». وَفِي رِوَايَةٍ: قَالَ النَّبِيُّ : «إِذَا أَقْبَلَتِ الْحَيْضَةُ فَدَعِي الصَّلَاةَ، وَإِذَا أَدْبَرَتْ فَاغْسِلِي عَنْكِ الدَّمَ وَصَلِّي». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Фотима бинти Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мен истеҳоза бўламан, пок бўлмайман. Намозни қўяманми?» деб сўради. Ул зот:
«Йўқ! Албатта, у томир узилганидандир, ҳайз эмас. Қачон ҳайз келса, намозни қўй. Қачон у кетса, ўзингдаги қонни ювиб ташлаб, намозни ўқийвер», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон, ҳайз келса, намозни қўй. Қачон, у (кунлар) ўтиб кетса, ўзингдан қонни ювиб, намозни ўқийвер», дедилар», дейилган.
Бешовлари ривоят қилишган.
Бундай таҳоратни қуёш чиқишига ўхшаш вақтнинг чиқиши синдиради.
Мисол учун, узрли шахс бомдод учун таҳорат қилди. Унинг таҳорати қуёш чиқиши билан синади. Қуёш чиққандан кейин қилган таҳорати билан пешинни ўқиса бўлади.
Заволга ўхшаш вақтнинг кириши эмас.
Заволдан олдин таҳорат қилган узрли шахснинг таҳорати завол бўлиб, пешиннинг вақти кириши билан эмас, пешиннинг вақти чиқиши билан синади. Лекин пешин вақтининг охирида аср учун таҳорат қилса, аср вақти кириши билан таҳорат синади. Бу аср вақти киргани учун эмас, балки пешин вақти чиққани учундир. Шом, хуфтон ва бомдод ҳам шундай.

Дарё
Постлар: 23
Рўйҳатдан ўтган: 24 сен 2018, 09:44

Жавоб: Таҳорат

Пост Дарё » 02 май 2019, 07:14

Ассалому алайкум. Катта раҳмат сизга опажон, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3335
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Таҳорат

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 21 Июл 2019, 15:45

Ва алайкум ассалом! Саломат бўлинг!


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 10 меҳмонлар