Рамазон рўзасини бузганликнинг каффорати қандай?

Ummu Saloh
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 16 фе 2019, 06:30

Рамазон рўзасини бузганликнинг каффорати қандай?

Пост Ummu Saloh » 28 апр 2019, 21:28

Ассалому алайкум! Рамазон рўзасини бузганликнинг каффоратини адо этиш учун шу кунларда қанча беришим керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3382
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Рамазон рўзасини бузганликнинг каффорати қандай?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 30 Июл 2019, 10:45

Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ  فَقَالَ: هَلَكْتُ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «وَمَا أَهْلَكَكَ؟» قَالَ: وَقَعْتُ عَلَى امْرَأَتِي فِي رَمَضَانَ، قَالَ: «هَلْ تَجِدُ مَا تُعْتِقُ رَقَبَةً؟» قَالَ: لَا، قَالَ: «فَهَلْ تَسْتَطِيعُ أَنْ تَصُومَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ؟» قَالَ: لَا، قَالَ: «فَهَلْ تَجِدُ مَا تُطْعِمُ سِتِّينَ مِسْكِينًا؟» قَالَ: لَا، قَالَ: ثُمَّ جَلَسَ، فَأُتِيَ النَّبِيُّ  بِعَرَقٍ فِيهِ تَمْرٌ، فَقَالَ: «تَصَدَّقْ بِهَذَا»، قَالَ: أَفْقَرَ مِنَّا؟ فَمَا بَيْنَ لَابَتَيْهَا أَهْلُ بَيْتٍ أَحْوَجُ إِلَيْهِ مِنَّا. فَضَحِكَ النَّبِيُّ  حَتَّى بَدَتْ أَنْيَابُهُ، ثُمَّ قَالَ: «اذْهَبْ، فَأَطْعِمْهُ أَهْلَكَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Ҳалок бўлдим, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.
«Сени нима ҳалок қилди?» дедилар.
«Рамазонда хотинимнинг устига чиқдим», деди.
«Қул озод қилишга нарса топа оласанми?» дедилар.
«Йўқ», деди.
«Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?» дедилар.
«Йўқ», деди.
«Олтмиш мискинга таом беришга нарса топа оласанми?» дедилар.
«Йўқ», деди.
Сўнгра кутиб ўтирди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир занбил хурмо келтирилди. Ул зот (ҳалиги одамга):
«Мана буни садақа қилиб юбор», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, биздан кўра фақирроққами? Аллоҳга қасамки, у (Мадина)нинг икки четининг орасида биздан кўра муҳтожроқ аҳли байт йўқ», деди.
Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўриниб кетди. Сўнгра:
«Бор! Уни аҳлингга таом қилиб бер», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Рўзасини бузган рўзадор каффорат бериши вожиблиги шу ҳадисдан олинган.
Энг аввал каффорат қул озод қилиш бўлади.
Каффорат бериш вожиб бўлган одам қул озод қилишга қодир бўлмаса, кетма-кет, орасини узмасдан икки ой рўза тутиши лозим. Бу эса Рамазон рўзасини тутиш даврида сабрсизлик қилгани сабабли сабрли бўлишга тузукроқ одатланиб олиши учундир.
Рамазонда қасддан рўзасини очиб юборган одам икки ой кетма-кет рўза тутишга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом беради. Ҳар бир мискинга бир мудд (1843 грамм) миқдорида таом беради. Бу эса ўз навбатида гуноҳкор кишининг гуноҳини ювишга имкон яратиб бериш билан бирга мискинларга яхшилик қилиш йўли ҳамдир.
Жумҳур уламолар: «Жинсий алоқада қатнашгани учун аёл киши ҳам каффорат беради», деганлар.
Каффоратни адо қилиш Рамазон фарзини адо қилишни қасддан бузганда вожиб бўлади. Бошқасида вожиб бўлмайди.
Агар Рамазоннинг қазосини ёки бошқа рўзаларни қасддан бузса ҳам, каффорат вожиб бўлмайди. Каффорат Рамазоннинг ҳурматини оёқости қилгани учун вожиб бўлади.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 7 меҳмонлар