Саҳифа 1 дан 1

Боланинг қусуғи кийимга тегса, шу либосда намоз ўқиса бўладими?

Добавлено: 23 май 2019, 15:40
Nurmamatova Sabinur
Ассалому алайкум! Бола эмгандан сўнг оғзи тўлиб қайт қилса, нажосат ҳисобланади, дейилган. Агар бу қусуқ кийимга тегса, кийим намозга яроқсиз ҳисобланадими?

Жавоб: Боланинг қусуғи кийимга тегса, шу либосда намоз ўқиса бўладими?

Добавлено: 12 Июн 2019, 23:23
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Бола эмган заҳоти қайт қилиб юборса, у нажосат бўлмайди. Қайти теккан жойни поклаш шарт бўлмайди. Аммо бир муддат ўтганидан сўнг қайт қилса, у нажосат ҳисобланади ва теккан ерини поклаш шарт бўлади. Валлоҳу аълам.