Саҳифа 1 дан 1

Нонвой одам рўза тутмаса бўладими?

Добавлено: 24 май 2019, 04:07
Нозима Каримова
Ассалому алайкум! Бир яқин опамнинг хўжайини нонвойчилик касби билан шуғулланади. Рўза тутган ҳолида тандирга кириб нон ёпишга қийналяпти экан. Ҳаво иссиқ. Шунга рўзани Рамазон ойида қолдирмай, тўла тутиб, нон ёпмай туриши керакми ёки кейин қарзини тутиб берса бўладими? Нонвойчилик – оиласини боқиш манбаи. Тута олмаган кунлари учун нима қилади? Қасддан тарк этган бўлиб қолмайдими?

Жавоб: Нонвой одам рўза тутмаса бўладими?

Добавлено: 12 Июн 2019, 23:20
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Рўза тутиши керак. Аллоҳнинг фарзи – муқаддас. Рамазон инсонни жаннатдаги еттинчи осмонга кўтарадиган даражадаги савобли, гуноҳларни кул қилиб юборадиган даражада фазилатли ойдир. Инсон бу ойда миллиардлаб пул топганида ҳам у ойда топадиган барака ва яхшиликнинг миллиарддан бирини ҳам тополмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазондан қолдирилган бир куннинг савобини умр бўйи нафл рўза тутиб ҳам тополмайди”, деганлар. Ишни қисқартириб бўлса ҳам, рўзани тутсин. Валлоҳу аълам.

Жавоб: Нонвой одам рўза тутмаса бўладими?

Добавлено: 15 Июн 2019, 08:10
Нозима Каримова
Раҳмат. Жавоб учун Аллоҳ рози бўлсин.

Жавоб: Нонвой одам рўза тутмаса бўладими?

Добавлено: 24 Июн 2019, 13:36
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Саломат бўлинг.