Саҳифа 1 дан 1

Намозда

Добавлено: 29 май 2019, 03:59
Muxtora
Ассалому алайкум!
1. Витр вожиб намозида Қунут дуосини ўқишдан аввал 1 марта "Аллоҳу акбар" дейиладими ёки 3 марта?
2. Сажда қилаётганда аёлларнинг оёқ ҳолати қандай бўлади (эркакларники каби оёқ бармоғи учлари букилиб, қиблага қаратилган ҳолатдами ёки аёлларнинг қаъдада оёқлари қандай турса, сажда қилаётган пайтда ҳам шундай турадими, яъни ёнбошлатиб, ўнгга чиқарилган ҳолатда бўладими)?
3. Ҳар сафар рукуъ ва саждага кетишдан аввал ("Аллоҳу акбар" деяётган пайтда) қўлларни елка баробарида кўтариб, кейин рукуъ ва сажда қилиш лозимми ёки бу нотўғри ишми?
Юқоридаги саволларни беришимдан мақсад – кўпчиликнинг ҳар иккала ҳолатда ўқиётганини кўрдим. Ўзим учун қайси бири тўғри эканини билмоқчиман. Ҳаммаси бир мавзуга алоқадор – намоз ўқишдаги ҳолатлар бўлгани сабабли алоҳида-алоҳида эмас, бирданига савол йўллаяпман. Жавобингиз учун катта раҳмат!

Жавоб: Намозда

Добавлено: 12 Июн 2019, 23:44
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом.
1. Қунут дуосидан аввал бир марта такбир айтилади.
2. Сажда пайтида аёллар оёғи учи қиблага қаратилади.
3. Икки қўлни кўтариш бизнинг мазҳабда фақатгина намозга ният қилиб киришда бўлади. Валлоҳу аълам.