Саҳифа 1 дан 1

Тасбеҳ намози мавжудми?

Добавлено: 31 май 2019, 22:38
Окила
Ассалому алайкум! Тасбеҳ намози мавжудми? Намоз ўқиш давомида 15 марта "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар", деб зикр қилиниши керак экан. Саноқда адашмаслик учун тасбеҳдан фойдаланиладими ёки бармоқлар ёрдамида санаш лозимми?

Жавоб: Тасбеҳ намози мавжудми?

Добавлено: 24 Июн 2019, 10:11
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ваалайкум ассалом!
صلاة التسابيح

Тасбеҳлар намози


934- عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ : أَنَّ رَسُولَ اللهِ  قَالَ لِلْعَبَّاسِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ: يَا عَبَّاسُ يَا عَمَّاهُ، أَلَا أُعْطِيكَ، أَلَا أَمْنَحُكَ، أَلَا أَحْبُوكَ، أَلَا أَفْعَلُ بِكَ عَشْرَ خِصَالٍ إِذَا أَنْتَ فَعَلْتَ ذَلِكَ غَفَرَ اللهُ لَكَ ذَنْبَكَ أَوَّلَهُ وَآخِرَهُ، قَدِيمَهُ وَحَدِيثَهُ، خَطَأَهُ وَعَمْدَهُ، صَغِيرَهُ وَكَبِيرَهُ، سِرَّهُ وَعَلَانِيَتَهُ، عَشْرُ خِصَالٍ أَنْ تُصَلِّيَ أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ، تَقْرَأُ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ فَاتِحَةَ الْكِتَابِ وَسُورَةً، فَإِذَا فَرَغْتَ مِنَ الْقِرَاءَةِ فِي أَوَّلِ رَكْعَةٍ وَأَنْتَ قَائِمٌ قُلْتَ: سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ ِللهِ وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ خَمْسَ عَشْرَةَ مَرَّةً، ثُمَّ تَرْكَعُ فَتَقُولُهَا وَأَنْتَ رَاكِعٌ عَشْرًا، ثُمَّ تَرْفَعُ رَأْسَكَ مِنَ الرُّكُوعِ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، ثُمَّ تَهْوِي سَاجِدًا فَتَقُولُهَا وَأَنْتَ سَاجِدٌ عَشْرًا، ثُمَّ تَرْفَعُ رَأْسَكَ مِنَ السُّجُودِ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، ثُمَّ تَسْجُدُ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، ثُمَّ تَرْفَعُ رَأْسَكَ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، فَذَلِكَ خَمْسٌ وَسَبْعُونَ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ، تَفْعَلُ ذَلِكَ فِي أَرْبَعِ رَكَعَاتٍ، إِنِ اسْتَطَعْتَ أَنْ تُصَلِّيَهَا فِي كُلِّ يَوْمٍ مَرَّةً فَافْعَلْ، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي كُلِّ جُمُعَةٍ مَرَّةً، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي كُلِّ شَهْرٍ مَرَّةً، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي كُلِّ سَنَةٍ مَرَّةً، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي عُمُرِكَ مَرَّةً. وَزِيدَ فِي رِوَايَةٍ: فَإِنَّكَ لَوْ كُنْتَ أَعْظَمَ أَهْلِ الْأَرْضِ ذَنْبًا غُفِرَ لَكَ بِذَلِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَعِبَارَتُهُ: فَلَوْ كَانَتْ ذُنُوبُكَ مِثْلَ رَمْلِ عَالِجٍ لَغَفَرَهَا اللهُ لَكَ.

934. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмуттолибга:
«Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгиси-ю охиргисини, қадимгиси-ю янгисини, хатоси-ю қасдданини, кичиги-ю каттасини, сирини-ю ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракат намоз ўқимоғинг. Ҳар ракатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан. Биринчи ракатда қироатдан фориғ бўлсанг, турган ҳолингда: «Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», деб ўн беш марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда уларни ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, уларни ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва уларни сажда қилган ҳолингда ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, уларни ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), уларни ўн марта айтасан. Ана ўша бир ракатда етмиш бештадир. Буни тўрт ракатда ҳам қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шуни қил. Агар қила олмасанг, ҳар жумада бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта қил», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Агар сен ер аҳлининг энг катта гуноҳкори бўлсанг ҳам, албатта, у ила сенга мағфират қилинур», деган жумла зиёда қилинган.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Термизийнинг иборасида:
«Агар гуноҳларинг қумтепа мислича бўлса ҳам, Аллоҳ уларни сендан мағфират қилади», дейилган.
Шарҳ: ушбу ҳадисни Абу Довуд ва Термизийдан бошқа Ибн Можа, Байҳақий, Ибн Хузайма, Ҳоким, Ибн Ҳиббон, Ибн Муборак, Табароний, Хатиб, Ожурий, Абу Саъид ас-Самъаний, Абу Мусо Манавий ва Имом Бухорий «Жузул Қуръон»да ривоят қилган.
Ибн Абу ас-Сайф ал-Яманий «Ал-ламъа фи рағоиби явмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:
«Тасбеҳлар намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракатда Фотиҳадан кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида Вал-асрни, учинчисида Кафирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди», деб туриб, охирида ўқийдиган қўшимча дуони ҳам келтирган.
Абу Усмон ал-Хайрий аз-Зоҳид:
«Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим», деган (“Ҳадис ва Ҳаёт”).

Жавоб: Тасбеҳ намози мавжудми?

Добавлено: 24 Июн 2019, 17:31
Окила
Жавоб учун раҳмат устоз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Жавоб: Тасбеҳ намози мавжудми?

Добавлено: 15 Июл 2019, 05:55
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Саломат бўлинг!