Саҳифа 1 дан 1

Сеҳр-жодудан қандай сақланиш мумкин?

Добавлено: 13 Июн 2019, 08:46
Saidaxmedova
Ассалому алайкум! Қишлоғимизда сеҳр-жоду билан шуғулланадиган одамларимиз кўп экан. Менинг чап тухумдонимда киста бор. 9 ойдан буён даволаняпман, кетмаяпти. Қайнонам апрель ойида бир фолбинни олиб келиб, мени чақиртириб, томоғимдан 2 та кичик нарсани олдирди. “Эскичадан бўлгансан”, деб, қўймай “Яна фолчига бориб кел, эскичадан бўлсанг, даволанганинг фойдадан, сенга зарар бўлади, тухумдонинг куйиб кетади”, деяпти. Жуда ҳолсизман, эринчоқ ва уйқучи бўлиб қолганман. Эскича ва сеҳр-жоду билан шуғулланадиганлардан қандай сақланиш мумкин?

Жавоб: Сеҳр-жодудан қандай сақланиш мумкин?

Добавлено: 24 Июн 2019, 12:12
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ваалайкум ассалом. Тақводор ва дуоси ўткир инсонга дам солдиринг. Ўзингиз ҳам ўзингизга кўп дам солиб юринг. Валлоҳу аълам.