Тирноқни бўяш таҳоратни ўтказадими?

Piece-of-pearl
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 14 май 2019, 09:33

Тирноқни бўяш таҳоратни ўтказадими?

Пост Piece-of-pearl » 26 Июн 2019, 04:09

Ассалому алайкум! Баъзи аёллар таҳорат олиб, тирноққа лак суриб олишаркан. Кейин таҳорати бузилса, бўёқни ўчирмасдан, шунчаки қўлни ювиб қўйишаркан. Мен уларга "Бу ҳолда таҳорат ўтмайди, таҳоратда ювилиши лозим бўлган жойларга ҳар гал сув тегиши шарт", дедим. Лекин улар: "Йўқ, лак суртишдан аввал таҳоратда бўлганмиз-ку", дейишди. Шу гап тўғрими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3282
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Тирноқни бўяш таҳоратни ўтказадими?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 04 Июл 2019, 22:56

Ва алайкум ассалом. Сиз тўғри айтгансиз. Ҳар гал таҳорат қилганда тирноқ устига сув етиши шарт, акс ҳолда таҳорат дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 4 меҳмон