Саҳифа 1 дан 1

Отам пул сўрайверадилар, нима қилай?

Добавлено: 05 Июл 2019, 02:39
Sofia
Ассалому алайкум! Қиз фарзанд ўзи муҳтож бўла туриб, отасига моддий ёрдам бериши керакми? Отам шароитимни биладилар, аммо доим телефон қилиб, пул сўрайверадилар, уларга тушунтиравериб, ўзим хижолат бўлиб кетаман. Соппа-соғлар, ёшлари ишлайдиган даврда, бир умр тайинли ишламаганлар. Онам бечоранинг топган пулларини ишлатиб келганлар. Онамнинг ҳозирда соғликлари яхшимас, алоҳида яшаяптилар. Мен эса уйда, декретдаман, 1 ёшли болам бор. Турмуш ўртоғим ҳам тайинли ишламайдилар. Биз чет давлатда турганимиз сабабли отам мендан кўп нарсаларни кутадилар: автомашина ва бошқа нарсалар. Телефон қилганларида жавоб бергим келмайди, лекин иложи борича жавоб бериб тураман. Қани ҳозирги эркакларда жасорат, эркаклик ғурури, адолат? Ўзлари бизларни таъминлаш ўрнига биз ожизалардан нега кўп нарсаларни талаб қиладилар?! Буларнинг ҳаммасининг дарди пул. Илтимос, менга маслаҳат беринг! Атрофимдаги маҳрамларимдан кўнглим совиб, қалбимни нафрат қопламоқда. Бу билан қандай курашай? Улар билан алоқани узай, десам, Аллоҳнинг қаҳрига дуч келишдан қўрқаман.

Жавоб: Отанинг муносабати

Добавлено: 15 Июл 2019, 05:39
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Бундай ҳолатда уларга бирор нарса беришга мажбур эмассиз. Аллоҳ инсоф берсин. Узрингизни айтиб, бермай қўяверинг. Аммо алоқани узманг. Валлоҳу аълам.