Саҳифа 1 дан 1

Ота-она ва фарзанд

Добавлено: 14 Июл 2019, 11:14
asalbibio95
Ассалому алайкум! Агар ота-она тарбиясида муаммолар бўлса, масалан, ота онага, яъни эр хотинига бақириб гапирса, туғма жаҳли тез бўлса, фарзандлар ҳам отага ўхшаса, лекин ҳали ёш бўлгани учун ва туғма характери туфайли ўзини бошқара олмай, онага қўпол гапириб қўйса, гуноҳ фақат фарзандига ёзиладими? Онада ҳам, албатта, камчиликлар йўқ эмас!

Жавоб: Ота-она ва фарзанд

Добавлено: 21 Июл 2019, 15:26
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом!
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Робб (Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир”, деганлар.
Аллоҳ таоло Исро сурасида “Ота-онангга “Уфф”, дема, уларни жеркима”, деб марҳамат қилган.
Фуқаҳоларимиз ота-она хато қилса, уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар, қандай ҳам яхши, агар хушламасалар, сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. Шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади, деганлар.
“Ота-она билан баҳслашса бўладими?” деган саволга “Уларнинг оёқ кийими билан ҳам баҳслашмаслик керак”, дейилган.