Гуноҳлар кечириладими?

Akbarjon
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 16 Июл 2019, 15:31

Гуноҳлар кечириладими?

Пост Akbarjon » 17 Июл 2019, 11:39

Ассалому алайкум. Инсон ёшлигида кўп гуноҳи кабиралар қилиб, озгина вақтдан кейин тавба қилишни тушуниб, илм талаб қиладиган ва намозни вақтида ўқийдиган, мусулмонларга фойдам тегсин, деб яшайдиган бўлиб қолса, у инсоннинг қилган гуноҳлари кечирилганми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3202
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Гуноҳлар кечириладими?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 08 авг 2019, 00:21

Ва алайкум ассалом. Кимнинг қайси гуноҳи кечирилгани ва кечирилиши фақат Аллоҳга аён. Бандалар Аллоҳдан гуноҳлари кечирилишини умид қилаверадилар. Гуноҳлар мағфират бўлиши учун чин тавба, каффорот ва амали солиҳлар лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله - صلى الله عليه وسلم - يقول: قال الله تبارك وتعالى: (يا ابن آدم إنك ما دعوتني ورجوتني غفرت لك على ما كان فيك ولا أبالي، يا ابن آدم لو بلغت ذنوبك عنان السماء ثم استغفرتني غفرت لك ولا أبالي، يا ابن آدم إنك لو أتيتني بقراب الأرض خطايا ثم لقيتني لا تشرك بي شيئا لأتيتك بقرابها مغفرة) رواه الترمذي

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Аллоҳ таборак ва таоло: “Эй Одам фарзанди, сен Менга дуо қилар экансан ва Мендан умид қилар экансан, ҳар қанча гуноҳга ботган бўлсанг ҳам, сени кечираман. Кечиришимга парво ҳам қилмайман. Эй Одам фарзанди, агар сенинг гуноҳларинг само булутларига етган тақдирда ҳам сен Мендан мағфират сўрасанг, сени кечираман ва кечиришимга парво ҳам қилмайман. Эй Одам фарзанди, агар сен Менинг ҳузуримга дунё тўла гуноҳ билан келсанг-у, сўнг Менга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолатда йўлиқсанг, сенга дунё тўла мағфират билан муомала қиламан”, деди”, деяётганларини эшитганман".
Тавба уч иш билан камолига етади: илм, ҳол ва амал. Банда гуноҳнинг зарарини ва Аллоҳ таолодан узоқ қилиб, розилигидан маҳрум қилувчи нарса эканини билиши илмдир. Шу илм ҳосил бўлганидан мўминнинг қалби оғрийди ва бундан ўша қилган гуноҳига надомат ҳосил бўлади. Мана шу надомат ҳосил бўлиши ҳол ҳисобланади. Қайтиб ўша гуноҳга қўл урмайди ва келгусида ҳам ўша гуноҳга қўл урмасликка қасд қилади. Мана шу амалдир. Шу иш топилганида банда тавба қилди, дейилади.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Bing [Bot] va 9 меҳмонлар