Кўп туғиш шартми?

Piece-of-pearl
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 14 май 2019, 09:33

Кўп туғиш шартми?

Пост Piece-of-pearl » 24 Июл 2019, 15:08

Ассалому алайкум! Ўтган галги саволимга жавоб берганингиз учун раҳмат! Телеграмдаги каналингизда ушбу савол-жавобни кўриб қолдим ва шундан келиб чиқиб, савол пайдо бўлди. Бизнинг оилада аксинча: мен 2 та бола етарли, дейман, эрим эса яна туғишимни хоҳлайди. Туғишим керакми ёки ўз фикрим билан яшайми?

Мана ўша савол-жавоб:
Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга 8 йил бўлди. Аллоҳга шукр, 2 та фарзандим бор, катта бўлиб қолишди. Яна фарзанд кўрмоқчилигимни айтсам, эрим рози бўлмаяпти. Эримнинг розилигисиз ҳомиладор бўлсам, гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Шу савол мени қийнаяпти...

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Эрингизнинг розилиги керак. То у рози бўлгунича кутиб туринг. Акс ҳолда шу сабабдан сизга нотўғри муносабатда бўлиб, ноқулай вазият келиб чиқиши мумкин. Шаръан ҳам у кишининг розиликлари керак.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3242
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Кўп туғиш шартми?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 30 Июл 2019, 10:53

Ва алайкум ассалом. Соғлик жиҳатидан монелик бўлмаса, туғиш керак. Сиз ўқиган савол-жавобда эр истамагани учун шундай дейилган. Чунки боқувчи у, шу билан бирга баҳона истаб турган эрлар айтгани қилинмаса, аёлига зулм қилиши эҳтимолидан шундай жавоб қилинган. Сиздаги ҳолат эса бошқа. Умуман олганда, Муҳаммад алайҳиссалом уммати кўп фарзандликка тарғиб қилинган. Валлоҳу аълам.

Piece-of-pearl
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 14 май 2019, 09:33

Жавоб: Кўп туғиш шартми?

Пост Piece-of-pearl » 31 Июл 2019, 16:01

Раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин!


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Bing [Bot] va 11 меҳмонлар