Саҳифа 1 дан 1

Типратикан қарғайдими?

Добавлено: 28 Июл 2019, 22:31
فطمة
Ассалому алайкум! Бир дугонам айтишича, ҳайвонларнинг энг ёмони типратикан экан. Унга зарар етказсангиз ёки боласини олиб қўйсангиз, 70 пуштингизгача қарғар экан. Шу гап ростми? Ҳайвонларнинг яхши, ёмони бўладими? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонлар ҳақида нима деганлар?

Жавоб: Типратикан қарғайдими?

Добавлено: 04 сен 2019, 06:14
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом.
Бу гаплар тўғри эмас.
1396- عَنْ حَفْصَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: خَمْسٌ مِنَ الدَّوَابِّ لَا حَرَجَ عَلَى مَنْ قَتَلَهُنَّ: الْغُرَابُ، وَالْحِدَأَةُ، وَالْفَأْرَةُ، وَالْعَقْرَبُ، وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ.

1396. Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким хайвонлардан бештасини қатл қилса, ҳараж эмас. (Улар) ола қарға, калхат, сичқон, чаён ва қутурган ит», дедилар».
1397- وَفِي رِوَايَةٍ: خَمْسٌ فَوَاسِقُ يُقْتَلْنَ فِي الْحِلِّ وَالْحَرَمِ: الْحَيَّةُ، وَالْغُرَابُ الْأَبْقَعُ، وَالْفَأْرَةُ، وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ، وَالْحُدَيَّا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

1397. Бошқа бир ривоятда:
«Беш фосиқ ҳил (ҳарам ташқариси)да ҳам, ҳарамда ҳам қатл қилинади. (Улар) илон, ола қарға, сичқон, қутурган ит ва калхат», дейилган.
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Фосиқ» сўзи «чегарадан чиққан» маъносида ишлатилади. Ушбу икки ривоятда номи зикр қилинган ҳайвонлар доимий равишда зараркунандалик қиладиган ҳайвонлардир. Уларнинг ёмонлигидан сақланиш мақсадида уларни ҳарамда ҳам, ҳарамдан ташқарида ҳам, эҳромдалик чоғда ҳам, эҳромда бўлмаган чоғда ҳам ўлдиришга рухсат берилган.
Демак, эҳромдаги киши мазкур зараркунанда ҳайвонларни ўлдирса, ибодатига путур етмайди.