Саҳифа 1 дан 1

Кексалик нафақаси

Добавлено: 30 Июл 2019, 08:20
هاخر
Ассаламу алайкум. Устоз, кексалик нафакасини олаётган аёл, нафақасини эрига ёки оила азоларига беришга мажбурми? Нафақаларини бермасликка ҳаққи борми? (Хусусан эр рўзғорга ишлатишга сўраганда.) Бу нафақаларини йиғиб, ҳаж ёки умра сафарларига бориши тўғри бўладими?

Жавоб: Кексалик нафақаси

Добавлено: 04 сен 2019, 05:49
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Нафақа оладиган аёл нафақасига ўзи ҳақли, унинг розилигисиз нафақасини ҳеч ким ололмайди. Нафақасини ҳеч кимга бермасликка ҳаққи бор. Рўзғор учун эр ўз пулини ишлатиши керак. Нафақа пулини йиғиб ҳаж ёки умра ибодатларини қилишга бориш жоиз. Валлоҳу аълам.