Яна ғийбат!

Qalbimda_imon
Постлар: 17
Рўйҳатдан ўтган: 10 ян 2019, 15:53

Яна ғийбат!

Пост Qalbimda_imon » 05 авг 2019, 13:43

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизларга қилаётган яхшиликларингиз, бераётган жавобларингиз учун беҳад миннатдормиз, Аллоҳ таоло икки дунёда ҳам яхшиликлари билан сийласин! Маслаҳатингиз жуда зарур! Уйидагиларнинг ғийбатларидан тўйиб кетган ёш келинларга нима маслаҳат бера оласиз?! Айниқса, ғийбат ҳожилар ёки ҳижобли аёллар ҳақида кетса! Кўпинча туриб еетишнинг иложи бўлмай қолади, масалан, овқатланаётган маҳалда... Гуноҳлигини айтай, десангиз, ақллилик қилаётгандай кўринсангиз, энсалар қотса, нима қилиш мумкин? Ичимдагиларни гапирворай, деб бўғзимда зўрға ушлаб тураман.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3188
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Яна ғийбат!

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 14 авг 2019, 22:57

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ инсоф берсин! Ҳидоят Аллоҳдан, бандани ўзгартириш инсоннинг қўлида эмас. Ғийбатчилар билан ҳаммажлис бўлишдан қайтарилган, шу сабаб ғийбат еридан дарров қочинг. Мўмин киши мункар ишни кўрганида имкон қадар уни қайтаришга ҳаракат қилмоғи лозим. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 8 меҳмонлар